(+998 71) 280-24-43
(+998 71) 280-31-49
Rambler's Top100
 

Низом

 

уставустав1

Тошкент – 2014 йил.

 

I бўлим. Умумий қоида

            1.1. " POD`EMNIK " акциядорлик жамияти (матнда кейинги ўринларда "Жамият" деб юритилади) “Ўзмашсаноат” уюшмасининг " POD`EMNIK " давлат ишлаб чиқариш бирлашмасини қайта тузиш йўли билан ташкил этилган, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг 1995 йил 23 янардаги 16к-ПО-сон буйруғи билан таъсис этилган.

 

II бўлим. "Жамият"нинг номи ва жойлашган ери

            2.1. Расмий тўлиқ номи: «"POD`EMNIK " Аksiyadorlik Jamiyati».

"Жамият"нинг қисқартирилган номи – " POD`EMNIK " АJ.

"Жамият"нинг жойлашган ери: Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, 100146, Уйсозлар кучаси, 45-уй.

Электрон почта манзили: www.podyomnic.com

 

III бўлим."Жамият"нинг ҳуқуқий ҳолати

(юридикмақоми)

 

            3.1. "Жамият" юридик шахс бўлиб, у ўз мустақил балансида ҳисобга олинадиган алоҳида мол-мулкка эга бўлади, ўз номидан мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларни олиши ҳамда амалга ошириши, зиммасига мажбуриятлар олиши, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин. "Жамият" давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан юридик шахс ҳуқуқлари ва мажбуриятларига эга бўлган. "Жамият" қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган ҳар қандай фаолият турларини амалга оширишда ҳуқуқларга эга бўлади ва мажбуриятларни бажаради.

            3.2. "Жамият" Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва ундан ташқарида банк ҳисобварақлари очишга, банк муассасаларида сўмда ва чет эл валютасида ҳисоб-китоб ва бошқа хил ҳисобварақларга эга бўлишга ҳақлидир.

            3.3. "Жамият" ўзининг фирма номи давлат тили ва рус тилида тўлиқ ёзилган ҳамда жойлашган ери кўрсатилган юмалоқ муҳрга эга бўлади. "Жамият" ўзининг номи ёзилган штамп ва бланкаларга, ўз тимсолига, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган товар белгисига ҳамда бошқа визуал идентификация воситаларига эга бўлади.

 

IV бўлим."Жамият"нинг муассислари

 

            4.1. Қуйидагилар "Жамият"нинг муассислари ҳисобланади:

- " POD`EMNIK " ишлаб чиқариш бирлашмаси жамоаси. (Меҳнат жамоасини "Жамият" аъзолари рўйхатига киритилган жисмоний шахслар – "Жамият" аъзолари, шунингдек унда меҳнат шартномаси, битими, контракти асосида доимий равишда ишлайдиган шахслар ташкил этади.)

Меҳнат жамоаси жамоавий шартнома тузиш тўғрисидаги масалани ҳал этади.

            4.2. "Жамият"нинг фаолият муддати чекланмаган.

            4.3. "Жамият"нинг иш тиллари ўзбек ва рус тиллари ҳисобланади. "Жамият" фаолияти билан боғлиқ барча ҳужжатлар иш тилларида тузилади.

            4.4. "Жамият" ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик жамиятлари ва ширкатлари тўғрисида”, “Корхоналар тўғрисида”, “Мулкчилик тўғрисида”, “Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида”, “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”, “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонларига, Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига, "Жамият" бошқарув органларининг қарорларига, ушбу Уставга, шунингдек тузилган шартномалар ва контрактларга риоя қилади.

 

V бўлим."Жамият"нинг мақсадлари ва фаолият предмети

 

            5.1. "Жамият"нинг асосий мақсади даромад олишдан иборат.

            5.2. Қуйидагилар "Жамият" фаолиятининг асосий турлари ҳисобланади:

- белгиланган тартибда қабул қилинган номенклатура ва ҳажмларда барча турдаги кранлар ва бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқариш;

- янги маҳсулот турларини ишлаб чиқиш, экспериментал текшириш, такомилига етказиш ва янги маҳсулотни серияли ишлаб чиқаришни тайёрлаш;

- саноат ва ижтимоий-маданий аҳамиятга молик объектлар қуришни амалга ошириш, амалдаги ишлаб чиқаришни техник қайта жиҳозлаш;

- халқ истеъмоли товарлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш, уларни реализация қилиш, савдо-харид фаолияти;

- импорт товарлар, халқ истеъмоли товарлари, озиқ-овқат маҳсулотлари ва ҳоказоларни чет элдан сотиб солиш ва ички бозорда сотиш;

- ишлаб чиқарилаётган маҳсулотни ўрнатиш ва унга сервис хизматлари кўрсатиш, истеъмолчидаги эскирган маҳсулотни модернизация қилиш;

- корхоналар, муассасалар ва хусусий шахсларга пуллик хизматлар кўрсатиш;

- улгуржи савдо фаолиятини олиб бориш;

- белгиланган тартибда ташқи савдо фаолияти билан шуғулланиш, шу жумладан қўшма корхоналар тузиш, белгиланган тартибда товарлар ва хизматлар экспорти ва импортини амалга ошириш;

- тижорат дўконлари, чакана савдо дўконларида бўлимлар, ресторанлар, кафелар, барлар, меҳмонхоналар очиш, барча турдаги товарлар ва хизматларни реализация қилиш;

- белгиланган тартибда воситачилик хизматлари кўрсатиш;

- моддий бойликларни сотиб олиш ва сотиш, асосий фондлар ижараси;

- яқин ва узоқ хорижга автоташувларни амалга ошириш;

- маркетинг хизматлари кўрсатиш;

- брокерлик фаолияти, брокерлик идоралари очиш;

- банклар ва суғурта компанияларини таъсис этиш, белгиланган тартибда банк фаолияти билан шуғулланиш;

- Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва ундан ташқарида қонунга зид бўлмаган бошқа фаолият турлари;

- дилерлик фаолияти;

- инвестицион фаолият;

- қимматли қоғозлар билан операциялар.

            5.3. Бошқа фаолият турлари Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ амалга оширилади.

 

VI бўлим."Жамият"нинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

 

            6.1. "Жамият"ўз мажбуриятлари юзасидан ўзига тегишли барча мол-мулк билан жавобгар бўлади.

            6.2. "Жамият"қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тугатилган ҳолда,"Жамият"акциядорлар олдидауларнинг маблағлари улар жойлаштирган қимматли қоғозларнинг номинал қийматидан кам бўлмаган чегарада сақланиши учун жавобгар бўлади.

            6.3. Акциядорлар "Жамият"нинг мажбуриятлари юзасидан жавобгар бўлмайди ва унинг фаолияти билан боғлиқ зарарларнинг ўрнини ўзларига тегишли акциялар қиймати доирасида қоплаш таваккалчилигини ўз зиммасига олади.

            6.4. Акцияларнинг ҳақини тўлиқ тўламаган акциядорлар "Жамият"нинг мажбуриятлари юзасидан ўзларига тегишли акциялар қийматининг тўланмаган қисми доирасида солидар жавобгар бўлади.

            6.5. "Жамият" ўз акциядорларининг мажбуриятлари юзасидан жавобгар бўлмайди.

            6.6. Давлат ва унинг органлари "Жамият"нинг мажбуриятлари юзасидан жавобгар бўлмайди, худди шунингдек "Жамият" ҳам давлат ва унинг органларининг мажбуриятлари юзасидан жавобгар бўлмайди.

            6.7. "Жамият" ўзининг асосий иш йўналишини, хўжалик юритиш борасида ўз мустақиллигини сақлаб қолади ва айни вақтда ўз хўжалик фаолияти натижалари учун акциядорлар олдида иқтисодий ва юридик жиҳатдан тўла жавобгар бўлади, ўз номини сақлаб қолади ва мустақил балансга эга бўлади.

            6.8. "Жамият" ўзи чиқараётган акцияларга "Жамият"нинг қимматли қоғозлар бўйича амалдаги низомига мувофиқ очиқ обуна ўтказишга, шунингдек қонун ҳужжатлари талабларини ҳисобга олган ҳолда уларни эркин сотишни амалга оширишга ҳақли.

            6.9. "Жамият" қуйидаги ҳуқуқларга эга:

- қимматли қоғозлар (акциялар, облигациялар ва бошқ.) чиқариш ва улардан даромад олиш;

- Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ердан ва бошқа табиий ресурслардан фойдаланиш;

- ўз мол-мулки ва мулкий манфаатларини белгиланган тартибда суғурта қилиш;

- томонлар келишувига кўра меҳнатга ҳақ тўлаш шарти билан фуқароларни меҳнат шартномаси бўйича ишлаш учун жалб қилиш;

- муваққат меҳнат жамоалари ва айрим фуқароларни пудрат шартномаси асосида белгиланган вазифаларни бажариш бўйича ишлаш учун жалб қилиш;

- ишлаш учун ёллаш шартларини белгилаш.

            6.10. Ўз номидан битимлар (шартномалар, контрактлар) шу жумладан олди-сотди, пудрат, суғурта, ёллаш, ташиш, сақлаш, ижара шартномалари тузиш, мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларни олиш, зиммасига мажбуриятлар олиш, судда даъвогар ва жавобгар бўлиш.

            6.11. Ташқи бозорда экспорт ва импорт операцияларини мустақил равишда амалга ошириш. "Жамият" эркин айирбошланадиган валютада (қонунга мувофиқ) битимлар тузиш, давлат ўртасида ўтказиладиган ишлаб чиқариш-техник аҳамиятга молик маҳсулот ва халқ истеъмоли моллари билан улгуржи савдо ярмаркаларда иштирок этиш, тегишли органлар томонидан ташкил этиладиган валюта ким ошди савдосида қатнашиш ҳуқуқига эга.

            6.12. "Жамият" акциядорлардан уларга тегишли бўлган акцияларни кейинчалик сотиш, ўз ходимлари ўртасида тарқатиш ёки бекор қилиш мақсадида сотиб олишга ҳақли. Ушбу акцияларни реализация қилиш бир йилдан ортиқ бўлмаган муддатга амалга оширилади. "Жамият" ўз акцияларини сотиб олишни мустақил равишда ёки қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари орқали амалга оширади. Овоз берувчи акцияларнинг эгалари бўлган акциядорлар:

- "Жамият"ни қайта ташкил этиш тўғрисида;

- жойлаштирилган акцияларни йириклаштириш ҳақида;

- “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун 84-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларига мувофиқ жамият томонидан мол-мулкни олиш ёки бошқа шахсга бериш билан боғлиқ йирик битим (бундан буён матнда йирик битим деб юритилади) тузиш тўғрисида;

- "Жамият"нинг уставига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ёки янги таҳрирдаги уставни тасдиқлаш тўғрисида акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қарорлар қабул қилишда, агар улар қарши овоз берган бўлса ёхуд овоз беришда узрли сабабларга кўра "Жамият" томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилишга ҳақлидир.

            6.13. "Жамият" қўриқлашга доир ҳужжатлар, технология ва бошқа техник ҳужжатларни олиш ҳамда ўзга шахсларга эгалик қилиш ва фойдаланиш учун бериш ҳуқуқига эга.

            6.14. "Жамият" ҳам Ўзбекистон Республикаси ҳудудида, ҳам ундан ташқарида ҳар қандай кредит муассасаларидаги ўз ҳисоб-китоб ҳисобварағи ва валюта ҳисобварағига ўтказиладиган ўз пул маблағларини мустақил равишда сарфлашга ҳақли.

            6.15. "Жамият":

а) чет эл валютасидаги;

б) Ўзбекистон Республикаси пул бирликларидаги, шунингдек облигацион заёмлар шаклидаги кредитлардан "Жамият" бошқаруви тақдимига кўра акциядорлар умумий йиғилиши томонидан белгиланадиган шартларда фойдаланишга ҳақли.

            6.16. "Жамият" Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари асосида иш кўрган ҳолда бошқа давлат, жамоат, ширкат, акциядорлик корхоналари, масъулияти чекланган жамиятлар билан бирлашмаларга ихтиёрий асосда қўшилиш, шу жумладан қўшма корхоналар, чет эллик шахслар ва фуқаролар иштирокидаги халқаро бирлашмалар ва ташкилотлар тузиш ҳамда уларни тузишда иштирок этишга ҳақли.

            6.17. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ ўз филиаллари ва ваколатхоналарини (шу жумладан чет элда) очиш. Филиаллар ва ваколатхоналар "Жамият" мол-мулки ҳисобидан асосий ва айланма воситалар билан таъминланади ҳамда "Жамият" томонидан тасдиқланган низомлар асосида иш кўради.

            6.18. Филиал ёки ваколатхона раҳбари "Жамият" томонидан тайинланади ва "Жамият" томонидан берилган ишончнома асосида иш кўради. Филиал ёки ваколатхона фаолияти учун жавобгарлик "Жамият" зиммасида бўлади.

            6.19. "Жамият" акциядорлик жамияти ёки масъулияти чекланган жамият шаклидаги шўъба ва тобе хўжалик жамиятларига эга бўлиши мумкин. Шўъба хўжалик жамияти ўзининг асосий жамияти мажбуриятлари юзасидан жавобгар бўлмайди. "Жамият" шўъба жамият қарзлари юзасидан жавобгар бўлмайди.

            6.20. "Жамият" жамоавий шартномалар тузиш, жамоат тузилмалари ташкил этиш тўғрисидаги масалани ҳал этади.

            6.21. "Жамият" корхона самарали ва даромадли ишлашини ҳамда акциядорлар ва ёлланиб ишловчиларнинг юксак даражадаги моддий фаровонлигини таъминловчи корхонани ишлаб чиқариш ва ижтимоий ривожлантириш кўрсаткичларини мустақил равишда тасдиқлайди, ахборотни АЖ акциядорларига етказади.

            6.22. Давлат томонидан белгиланган нархлар ва тарифлардан ташқари, тарифлар ва хизматлар, ишлаб чиқариш чиқиндилари, реализация қилинаётган кераксиз, ортиқча асбоб-ускуналар ва бошқа мол-мулк, шунингдек қолдиқ баланс қийматига эга бўлмаган мол-мулк нархларини тасдиқлайди.

            6.23. Меҳнатга ҳақ тўлаш ва иқтисодий рағбатлантириш шакллари ва тизимларини, ходимларнинг штатлар жадвалларини ва унда ишлайдиган ёки унинг учун меҳнат битимлари бўйича ишларни бажарадиган ёки хизматлар кўрсатадиган шахсларни белгилайди.

            6.24. "Жамият" ўз пул маблағлари ҳисобидан бошқа корхоналар ва ташкилотларга томонлар келишуви билан белгиланадиган шартларда қарзлар беришга, шу жумладан улардан фойдаланганлик учун фоиз миқдорлари тўғрисида аҳдлашувлар тузишга ҳақли. Банклар "Жамият"га унинг ижарага берилган-бўш турган фондларидан фойдаланганлик учун фоизлар тўлайди (шартнома).

 

VII бўлим."Жамият"нинг устав фонди, фондлари ва қимматли қоғозлари

 

            7.1. "Жамият"нинг устав фонди 600 372 720 сўм (280 548 дона акция)ни ташкил этади, бу Устав жамғармаси тўлиқ шакллантирилган пайтга 400 000 АҚШ долларига тенг.

            7.2. Устав фонди қуйидаги улушлар (акциялар пакетлари)дан таркиб топади:

- меҳнат жамоаси улуши – 13.42%: (саксон миллион тўрт юз йигирма бир минг икки юз сўм, 37580 дона акция) 80421200 сўм.

- эркин сотиш улуши – 86.58 (беш юз ўн тўққиз миллион тўққиз юз эллик бир минг беш юз йигирима сўм, 242968 дона акция) 519951520 сўм.

            7.3. "Жамият"нинг устав фонди акцияларнинг номинал қийматини ошириш ёки қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтирилиши мумкин.

            7.4. "Жамият"нинг устав фондини акцияларнинг номинал қийматини ошириш ёки қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтириш тўғрисидаги ва "Жамият" уставига тегишли ўзгартишлар киритиш ҳақидаги қарорлар акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади.

            7.5. Устав фонди акцияларнинг номинал қийматини камайтириш ёки акцияларнинг умумий сонини қисқартириш йўли билан, шу жумладан акцияларнинг бир қисмини кейинчалик бекор қилган ҳолда "Жамият" томонидан акцияларни олиш йўли билан камайтирилиши мумкин.

            7.6. Устав фондини камайтириш тўғрисидаги ва "Жамият" уставига тегишли ўзгартишлар киритиш ҳақидаги қарорлар акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан кўпчилик овоз билан қабул қилинади. "Жамият" устав фондини камайтириш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай ўз кредиторларини бу ҳақда хабардор қилади. Кредиторлар устав фондини камайтириш тўғрисида ўзларига билдириш юборилган санадан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай "Жамият"дан ўз мажбуриятларини муддатидан олдин бажаришини ва устав фонди камайтирилиши билан боғлиқ зарарларнинг ўрнини қоплашини талаб қилишга ҳақли.

            7.7. "Жамият" ўз хўжалик фаолияти билан боғлиқ зарарларни қоплаш учун акциялар чиқаришга ҳақли эмас.

            7.8. "Жамият" номинал қиймати бир хил бўлган, эгасининг номи ёзилган оддий акциялар: жами 600 372 720 сўмлик 280 548 дона эгасининг номи ёзилган оддий акциялар чиқаради. Акция бўлинмасдир. Акциянинг номинал қиймати 2140 сўмни ташкил этади.

            7.9. Акциялар акциядорлар ўртасида очиқ ва ёпиқ обуна йўли билан тарқатилади, тегишли тартибда қўлдан-қўлга ўтиши (сотилиши) мумкин. Акциялар очиқ обунаси Акцияларнинг очиқ обунаси фақат қимматли қоғозларнинг биржа бозорида ва уюшган биржадан ташқари бозорида ўтказилади. Акциялар ҳамда бошқа эмиссиявий қимматли қоғозлар қимматли қоғозларнинг биржа бозорида ва уюшган биржадан ташқари бозорида жойлаштирилган тақдирда уларнинг чиқарилиши, агар жойлаштириш ҳажми мазкур чиқарилишдаги акциялар ва бошқа эмиссиявий қимматли қоғозлар умумий миқдорининг камида ўттиз фоизини ташкил этса, амалга ошган деб эътироф этилади. Ёпиқ обуна бўйича акциялар нақд пулсиз ва нақд пулли ҳисоб-китоб йўли билан кредитга тарқатилиши мумкин. Бир оддий акция акциядорларнинг умумий йиғилишида ҳар қандай масалаларни ҳал қилишда битта овоз беради. Сотиб олинган оддий акция "Жамият"га сотилиши мумкин.

            7.10. Акциялар учун ҳақ акциядорлар томонидан Ўзбекистон Республикасининг пул бирлигида ёки "Жамият" мулкига бошқа бойликларни фойдаланиш учун киритиш йўли билан тўланади. Ҳар бир акциядор ўз акцияларини бошқа шахсларнинг розилигисиз сотиш, ҳадя қилиш, мерос қилиб қолдириш ҳуқуқига эга.

            7.11. Акциядорларнинг ёзма аризасига кўра акциядорлар реестридан "Жамият" муҳри билан тасдиқланган кўчирма берилади. Акциялар фақат уларнинг қиймати тўлиқ тўланганидан кейин берилади.

            7.12. "Жамият" акциядорларга акцияларнинг номинал қийматига тенг миқдорда сертификатлар бериши мумкин.

            7.13. Акцияларни тарқатиш ва жойлаштириш, акциялар бўйича дивидендлар тўлаш тартиби "Жамият" устави билан белгиланади.

            7.14. Битта акциядорга тегишли бўлган акциялар миқдорига ва уларнинг жами номинал қийматига чекловлар белгиланмайди.

            7.15. ФОНДЛАР ВА СОФ АКТИВЛАР.

 

            7.15.1. "Жамият"да устав фондининг ўн беш фоизи миқдорида захира фонди ташкил этилади. Захира фонди ушбу уставда белгиланган миқдорга етгунига қадар соф фойданинг беш фоизи миқдорида ҳар йилги мажбурий ажратмалар орқали шакллантирилади. Захира фонди "Жамият"нинг зарарлари ўрнини қоплаш, облигацияларини муомаладан чиқариш, бошқа маблағлар мавжуд эмаслигида акциядорлар талабига кўра акцияларни қайтариб сотиб олиш учун мўлжалланган.

 

            7.16. АКЦИЯЛАР ВА БОШҚА ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАРНИ ТАҚСИМЛАШ ҲАМДА ЖОЙЛАШТИРИШ.

 

            7.16.1. Акцияларни ва акцияларга айирбошланадиган қимматли қоғозларни жойлаштириш очиқ ва ёпиқ обуна бўйича амалга оширилади. "Жамият"нинг қўшимча акцияларини тақсимлаш ҳамда уларни жойлаштириш тартиби "Жамият" умумий йиғилишининг қарори билан белгиланади ва ўтказилади.

            7.16.2. Акцияларни жойлаштириш, шу жумладан акциядорлар ўртасида жойлаштириш тўғрисида қарор қабул қилишда акцияларни жойлаштириш (қимматли қоғозларнинг биржа бозорига ва уюшган биржадан ташқари бозорига чиқариш) нархи "Жамият" акциядорларининг умумий йиғилиши ёки кузатув кенгаши томонидан, агар "Жамият" уставига ёки акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорига мувофиқ кузатув кенгашига бундай ваколат берилган бўлса, қимматли қоғозлар савдоси ташкилотчиларининг савдо майдончаларида вужудга келаётган нархлар конъюнктурасидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. "Жамият"нинг қўшимча акциялари ва бошқа қимматли қоғозларини жойлаштириш чоғида уларга ҳақ тўлаш уларни чиқариш тўғрисидаги қарорда белгиланганидан кам бўлмаган нарх бўйича амалга оширилади.

            7.16.3. "Жамият" облигацияларини муомаладан чиқариш облигациянинг номинал қийматини тўлаш ёки уни акцияга айирбошлаш йўли билан амалга оширилади.

 

            7.17. ЖОЙЛАШТИРИЛГАН АКЦИЯЛАРНИ "ЖАМИЯТ" ТОМОНИДАН ОЛИШ.

           

7.17.1. "Жамият" ўзи жойлаштирган акцияларни:

- акциядорлар умумий йиғилишининг жойлаштирилган акцияларнинг бир қисмини олиш ва ушбу акцияларнинг умумий сонини камайтириш йўли билан жамият устав фондини камайтириш тўғрисидаги қарорига;

- уларни кейинчалик қайта сотиш мақсадида жамият кузатув кенгашининг қарорига кўра олишга ҳақли;

            7.17.2. Акцияларни олиш вақтида қуйидагилар белгиланади:

- акцияларнинг турлари;

- ҳар бир турдаги акцияларнинг сони;

- акцияларни олиш нархи;

- акциялар ҳақини тўлаш шакли ва муддати;

- акциялар сотиб олиниши муддати.

            7.17.3. Акцияларни олиш муддати ўн кундан кам бўлмаслиги керак. “Жамият” томонидан оддий акцияларни олиш нархи уларнинг бозор қийматига мувофиқ ёки томонлар келишувига кўра белгиланади, бироқ бу нарх олинаётган акциянинг номинал қийматидан кам бўлмаслиги керак. Акциялар олинадиган муддат бошланишига кечи билан ўн кун қолганда “Жамият” акцияларнинг эгалари бўлган акциядорларни “Жамият” томонидан акциялар олиниши тўғрисида оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш ва ўз расмий веб-сайтида жойлаштириш орқали хабардор этиши шарт.

            7.17.4. Қайси муайян турдаги акцияларни олиш тўғрисида қарор қабул қилинган бўлса, ўша акцияларнинг эгаси бўлган ҳар бир акциядор мазкур акцияларни сотишга ҳақли, “Жамият” эса уларни олиши шарт.

            7.17.5. Агар “Жамият” томонидан олиниши тўғрисида акциядорларнинг аризалари тушган акцияларнинг умумий сони чекловлар ҳисобга олинган ҳолда “Жамият” олиши мумкин бўлган акцияларнинг сонидан ортиқ бўлса, акциядорлардан аризада кўрсатилган талабларга мутаносиб равишда акциялар олинади.

            7.17.6. “Жамият” ўзининг жойлаштирилган оддий акцияларини:

- бутун устав фонди батамом тўлангунига қадар;

- агар оддий акцияларни олиш пайтида “Жамият”да банкротлик белгилари мавжуд бўлса;

- агар “Жамият” соф активларининг қиймати унинг устав фондидан, захира фондидан ва номинал қийматидан ортиқ қисмидан кам бўлса;

- қонун ҳужжатларига мувофиқ қайтариб сотиб олиш тўғрисида талаб қўйилган ҳамма акциялар қайтариб сотиб олинмагунига қадар олишга ҳақли эмас.

            7.17.7. Акциядорларнинг талабига кўра овоз берувчи акцияларни “Жамият” томонидан қайтариб сотиб олиш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:

- “Жамият” қайта ташкил этилганда ёки акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинган қарорга биноан йирик битим амалга оширилганда, башарти акциядорлар қайта ташкил этиш ёки кўрсатиб ўтилган битимни тузиш тўғрисида қарор қабул қилинишига қарши овоз берган бўлсалар ёхуд бу масалалар бўйича овоз беришда узрли сабабларга кўра иштирок этмаган бўлсалар;

- “Жамият” уставига акциядорларнинг ҳуқуқларини чеклайдиган ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилганда ёки устав уларнинг ҳуқуқларини чеклайдиган тарзда янги таҳрирда тасдиқланганда, башарти акциядорлар тегишли қарорлар қабул қилинишига қарши овоз берган бўлсалар ёки овоз беришда узрли сабабларга кўра иштирок этмаган бўлсалар.

            7.17.8. Акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига кўра “Жамият” жойлаштирилган акцияларни йириклаштириш ёки майдалашни амалга оширишга ҳақли.

            7.17.9. Акциядорларнинг ўзларига тегишли акцияларнинг “Жамият” томонидан қайтариб сотиб олиниши тўғрисидаги ёзма талаблари акциядорлар умумий йиғилишининг тегишли қарори қабул қилинган кундан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай “Жамият”га тақдим этилиши керак.

            7.17.10. “Жамият” томонидан акцияларни қайтариб сотиб олишга йўналтириладиган маблағларнинг умумий суммаси қарор қабул қилинган санадаги “Жамият” соф активлари қийматининг ўн фоизидан ошиб кетиши мумкин эмас. Қайтариб сотиб олиш талаби қўйилган акцияларнинг умумий сони “Жамият” томонидан қайтариб сотиб олиниши мумкин бўлган акциялар сонидан ошиб кетган тақдирда акциялар акциядорлардан қўйилган талабларга мутаносиб равишда қайтариб сотиб олинади.

            7.17.11. “Жамият” томонидан қайтариб сотиб олинган акциялар, уларни олиш муддатидан қатъи назар, овоз бериш ҳуқуқини бермайди, улар бўйича дивидендлар ёзилмайди.

 

            7.18. АКЦИЯДОРЛАР РЕЕСТРИ ВА АКЦИЯЛАРНИ САҚЛАШ.

 

  7.18.1. Акциядорлар реестри рўйхатга олинган акция эгаларининг уларга тегишли эгаси ёзилган қимматли қоғозларнинг сони, номинал қиймати ва тоифалари кўрсатилган, ҳар қандай белгиланган санадаги ҳолатга кўра тузилган ҳамда бу акция эгалари, уларга тегишли қимматли қоғозларнинг сони ва тоифалари айнан тўғрилигини аниқлаш имконини берадиган рўйхатидир.

  7.18.2. Акцияларни жойлаштиришни амалга оширадиган депозитарий

" POD`EMNIK " АJ акциядорлари реестрининг сақловчиси ҳисобланади.

            7.18.3. “Жамият” акциядорлари реестрида рўйхатга олинган шахс ўзига тегишли маълумотлар ўзгарганлиги тўғрисида “Жамият” акциядорлари реестрининг сақловчисини ўз вақтида хабардор этиши шарт. У ўзига тегишли маълумотлар ўзгарганлиги тўғрисидаги ахборотни тақдим этмаган тақдирда, шу муносабат билан акциядорга етказилган зарар учун “Жамият” жавобгар бўлмайди.

            7.18.4. Қимматли қоғозлар эгаси ўзига тегишли акцияларни сақлашни ўз ихтиёрига кўра амалга оширади.

 

VIII бўлим. Акциядорлик жамияти акциядорларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари

 

            8.1. Юридик ва жисмоний шахслар “Жамият”нинг акциядорлари бўлишлари мумкин.

            8.2. Акциядорлар:

- акциядорлик жамиятини бошқаришда иштирок этиш;

- “Жамият” фойдасининг бир қисмини дивидендлар тарзида олиш;

- “Жамият” акциядорларининг реестрига киритилиш;

- “Жамият” акциядорлари реестридан ўзлари ҳақида қимматли қоғоз ҳисобланмайдиган кўчирмалар олиш;

- “Жамият” тугатилган тақдирда ўзларига тегишли улушга мувофиқ мол-мулкнинг бир қисмини олиш;

- “Жамият”нинг молия-хўжалик фаолияти натижалари тўғрисида тўлиқ ва ишончли ахборот олиш;

- олган дивидендини эркин тасарруф этиш;

- қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органида, шунингдек судда ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;

- инвестиция институтларининг ваколатсиз ёки ғаразли хатти-ҳаракатлари туфайли кўрган зарарнинг тўланишини талаб қилиш;

- қимматли қоғозларни олишда зарар кўриш ёки фойданинг бир қисмини йўқотиш билан боғлиқ таваккалчиликларни суғурта қилиш ҳуқуқига эга.

            8.3. Акциядор акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан белгиланган муддатда акцияларни тўлиқ сотиб олиши лозим. Акцияларни сотиб олиш муддати ўтганидан кейин “Жамият” бу акцияларни ўз хоҳишига кўра реализация қилишга ҳақлидир.

            8.4. “Жамият”нинг қўшимча акцияларига уларни жойлаштириш тўғрисидаги қарорга мувофиқ белгиланган муддат ичида, бироқ улар сотиб олинган (жойлаштирилган) пайтдан эътиборан кўпи билан бир йил ичида ҳақ тўланиши лозим.

            8.5. “Жамият”нинг акциялари ва бошқа қимматли қоғозларига ҳақ тўлаш пул, қимматли қоғозлар, шунингдек пулда ифодаланадиган баҳога эга бўлган бошқа мулкий ҳуқуқлар орқали амалга оширилиши мумкин. Акциялар учун ҳақ сифатида киритиладиган мол-мулкни баҳолаш шартномага кўра амалга оширилади.

            8.6. Акциядорларнинг жавобгарлиги.

- акциядорлар “Жамият”нинг қарзлари бўйича фақат ўз акциялари суммаси, яъни улар “Жамият”нинг устав фондига киритган бадал суммаси билан чекланган миқдорда жавобгар бўладилар.

            8.7. Акциядорлар:

- “Жамият” мол-мулкини авайлаб асрашлари, материаллар, хом ашё ва энергияни оқилона сарфлашлари, технологик ва меҳнат интизомига қатъий риоя этишлари, сифатли маҳсулот ишлаб чиқаришлари;

- “Жамият” устави ва қарорларининг талабларини бажаришлари;

- “Жамият” уставида назарда тутилган тартибда акцияларга ҳақ тўлашлари;

- “Жамият”га унинг фаолиятида ушбу уставда назарда тутилган тартибда ва шаклларда кўмаклашишлари;

- “Жамият” фаолияти тўғрисидаги тижорат сирларига мансуб ахборотни ошкор этмасликлари;

- “Жамият” қарорларида назарда тутилган тартибда, миқдорда ва усулларда ҳиссаларни киритишлари шарт.

            8.8. Қолган барча шартлар, ҳуқуқлар ва мажбуриятлар “Жамият” акциядорлари умумий йиғилиши ва бошқарув органлари томонидан тасдиқланган тегишли низомлар билан тартибга солинади.

 

IX бўлим. Дивидендлар

 

            9.1. Дивиденд “Жамият” акциядорларининг умумий йиғилиши қарорига кўра пул маблағлари ёки бошқа қонуний тўлов воситалари билан тўланиши мумкин. Дивиденд акциядорлар ўртасида уларга тегишли акцияларнинг сони ва турига мутаносиб равишда тақсимланади.

            9.2. “Жамият” йилнинг ҳар чорагида, ҳар ярим йилда ёки йилига бир марта жойлаштирилган акциялар бўйича дивидендлар тўлаш тўғрисида қарор қабул қилишга (эълон қилишга) ҳақлидир.

            9.3. Акцияларнинг ҳар бир тури бўйича дивидендлар тўлаш, дивиденднинг миқдори, уни тўлаш шакли ва тартиби тўғрисидаги қарор “Жамият” Кузатув кенгашининг тавсияси, молиявий ҳисоботнинг ишончлилиги ҳақида аудиторлик хулосаси мавжуд бўлган тақдирда, молиявий ҳисобот маълумотлари асосида акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади. Дивидендлар тўлаш тўғрисидаги қарорда дивидендлар тўлаш бошланадиган ва тугалланадиган саналар кўрсатилган бўлиши лозим.

            9.4. Дивидендларнинг миқдори “Жамият” Кузатув кенгаши томонидан тавсия этилган миқдордан кўп бўлиши мумкин эмас. Акциядорларнинг умумий йиғилиши акцияларнинг муайян турлари бўйича дивидендлар тўламаслик тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли.

            9.5. Агар дивидендлар тўлаш оқибатида “Жамият”нинг молия-хўжалик аҳволи жиддий тарзда ёмонлашиши мумкин бўлса, дивидендлар тўланмайди.

            9.6. Дивидендлар “Жамият”нинг “Жамият” тасарруфида қоладиган соф фойдасидан ва (ёки) ўтган йилларнинг тақсимланмаган фойдасидан тўланади.

            9.7. Дивидендларни тўлаш муддати шундай қарор қабул қилинган кундан эътиборан олтмиш кундан кеч бўлмаслиги лозим.

            9.8. Акциядорларга дивидендларни тўлаш тўғрисида қарор қабул қилинган акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш учун шакллантирилган “Жамият” акциядорларининг реестрида қайд этилган шахслар акциялар бўйича дивиденд олиш ҳуқуқига эга.

            9.9. Эгаси ёки эгасининг қонуний ҳуқуқий вориси ёхуд меросхўри томонидан уч йил ичида талаб қилиб олинмаган дивиденд акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорига кўра “Жамият” ихтиёрида қолади.

            9.10. Акциядорлар реестрида у ёпилган пайтга қадар қайд этилган инвесторлар дивиденд олиш ҳуқуқига эга бўлади. Акциядорлар реестри расман эълон қилинган акциядорлар йиғилиши санасидан уч кун олдин ёпилади.

            9.11. Акциялар эмиссияси рисоласига мувофиқ жойлаштирилмаган қисмига дивидендлар ёзилмайди.

            9.12. “Жамият” ":

-  “Жамият” устав фондининг (устав капиталининг) ҳаммаси унинг таъсис этилиши чоғида тўлиқ тўлаб бўлингунига қадар;

- агар дивидендлар тўланадиган пайтда “Жамият”да тўловга қобилиятсизлик (банкротлик) белгилари мавжуд бўлса ёки “Жамият”да шундай белгилар дивидендларни тўлаш натижасида пайдо бўлса;

- агар “Жамият” соф активларининг қиймати унинг устав фонди (устав капитали) ва захира фонди суммасидан кам бўлса, акциялар бўйича дивидендлар тўлаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳамда дивидендлар тўлашга ҳақли эмас.

Ушбу моддада кўрсатилган ҳолатлар тугатилгач, “Жамият” ҳисобланган дивидендларни акциядорларга тўлаши шарт.

            9.13. “Жамият” дивидендларнинг миқдорини улардан ундириладиган солиқларни инобатга олмаган ҳолда эълон қилади.

            9.14. Дивидендларга солиқ солиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

            9.15. “Жамият”нинг Кузатув кенгаши аъзолари, бошқарув аъзолари ва тафтиш комиссияси аъзолари, шунингдек ташкилий ишни бажариш, раҳбарлик ва ижроия материаллари, ҳужжатларни ишлаб чиқиш, умумий йиғилишларни тайёрлаш ва ўтказиш, қимматли қоғозлар ҳаракатининг ҳисобини юритиш ва ҳоказоларни амалга ошириш учун жалб қилинган “Жамият”нинг мутахассис акциядорлари ўз вазифаларини бажаришлари даврида уларга ҳақ тўланади ёки вазифаларни бажариш билан боғлиқ харажатлари қопланади. Ушбу мақсадларга йўналтирилган тўловнинг умумий суммаси ҳисобот даври учун дивидендларга мўлжалланган сумманинг 20% гача бўлган миқдорда белгиланади. Тўлов миқдори Кузатув кенгашининг раиси томонидан тасдиқланади ва битта одамга ҳисоблаб чиқиладиган бир марталик тўловда мансаб маошининг уч бараваридан ортиқ бўлиши мумкин эмас.

 

X бўлиб."Жамият"нинг бошқарув органлари

 

            10.1. "Жамият"ни:

- акциядорларнинг умумий йиғилиши;

- "Жамият"нинг Кузатув кенгаши;

- ижроия органи – акциядорлик жамиятининг бошқаруви бошқаради.

            10.2. Акциядорларнинг умумий йиғилиши “Жамият”нинг юқори бошқарув органи ҳисобланади. “Жамият” ҳар йили акциядорларнинг умумий йиғилишини (акциядорларнинг умумий ҳисобот йиғилишини) ўтказади. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши молия йили тугаганидан кейин олти ойдан кечиктирмай ўтказилади.

            10.3. Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш санаси ва тартиби, йиғилиш ўтказилиши ҳақида акциядорларга хабар бериш тартиби, акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик вақтида акциядорларга бериладиган материалларнинг (ахборотнинг) рўйхати “Жамият”нинг Кузатув кенгаши томонидан белгиланади.

            10.4. Акциядорлар умумий йиғилишининг мутлақ ваколатларига қуйидагилар киради:

а) “Жамият” уставига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ёки “Жамият”нинг янги таҳрирдаги уставини тасдиқлаш.

б) “Жамият”ни қайта ташкил этиш.

в) “Жамият”ни тугатиш, тугатиш комиссиясини тайинлаш ҳамда оралиқ ва якуний тугатиш балансларини тасдиқлаш.

г) “Жамият” Кузатув кенгашининг ва Жамиятнинг миноритар акциядорлари қўмитасининг таркибини белгилаш, унинг аъзоларини сайлаш ва аъзоларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш.

д) Эълон қилинган акцияларнинг энг кўп миқдорини белгилаш.

е) “Жамият”нинг устав фондини кўпайтириш.

ж) “Жамият”нинг устав фондини камайтириш.

з) Ўз акцияларини қайтариб сотиб олиш.

и) “Жамият”нинг ташкилий тузилмасини белгилаш, “Жамият” ижроия органини ташкиллаштириш, унинг раҳбарини сайлаш (тайинлаш) ва унинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш.

к) “Жамият” тафтиш комиссиясининг аъзоларини (тафтишчисини) сайлаш ва уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш.

л) “Жамият”нинг йиллик бизнес-режасини, йиллик ҳисоботларини тасдиқлаш.

м) “Жамиятнинг” фойда ва зарарларини тақсимлаш.

н) “Жамият” кузатув кенгашининг ва тафтиш комиссиясининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан жамият кузатув кенгашининг ҳисоботларини ва тафтиш комиссиясининг хулосаларини эшитиш.

о) “Жамият” томонидан корпоратив облигациялар, шу жумладан акцияларга айирбошланадиган облигациялар чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш.

п) қимматли қоғозларнинг ҳосилаларини чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;

р) Жамиятнинг корпоратив облигацияларини қайтариб сотиб олиш тўғрисида қарор қабул қилиш.

с) акцияларни ва акцияларга айирбошланадиган Жамиятнинг эмиссия қимматли қоғозларини сотиб олишда имтиёзли ҳуқуқдан фойдаланмаслик тўғрисида қарор  қабул қилиш.

т) “Жамият” акцияларини жойлаштириш (қимматли қоғозларнинг биржа бозорига ва уюшган биржадан ташқари бозорига чиқариш) нархини белгилаш.

у) Умумий йиғилиш регламентини тасдиқлаш.

ф) Акцияларни майдалаш ва йириклаштириш.

х) “Жамият”нинг ижроия органига тўланадиган мукофот ва (ёки) товонлар тўланишини ва уларнинг чегаравий миқдорларини белгилаш.

ц) Аффиланган (тузилишидан манфаатдорлик мавжуд бўлган) шахслар билан битим тузиш ва “Жамият”нинг қиймати битим тузиш тўғрисида қарор қабул қилинган санада “Жамият” активлари баланс қийматининг 50% дан ортиқ бўлган мол-мулк сотиб олиши ва мол-мулкни бегоналаштириши билан боғлиқ йирик битимларни тузиш.

            10.5. 10.4-модданинг а), б), в), д), н), ц) хатбошиларида кўрсатилган масалалар бўйича қарор акциядорлар умумий йиғилиши томонидан акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этаётган овоз берувчи акцияларнинг эгалари бўлган акциядорларнинг тўртдан уч қисмидан иборат кўпчилик овози билан қабул қилинади.

            10.6. Акциядорларнинг йиғилишини ташкил этиш, унга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ масалалар «" POD`EMNIK " АJ акциядорларининг умумий йиғилиши тўғрисидаги низом»да белгилаб қўйилган.

            10.7. “Жамият” овоз берувчи акцияларининг ҳаммаси бўлиб камида бир фоизига эгалик қилувчи акциядорлар (акциядор) молия йили тугаганидан кейин ўттиз кундан кечиктирмай акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши кун тартибига масалалар киритишга ҳамда “Жамият” Кузатув кенгаши ва тафтиш комиссиясига бу органнинг миқдор таркибидан ошмайдиган тарзда номзодлар кўрсатишга ҳақли.

            10.8. Акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибига масала уни қўйиш сабаблари, масалани киритаётган акциядорларнинг (акциядорнинг) исми-шарифи (номи), уларга тегишли акцияларнинг сони ва тури кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда киритилади. “Жамият” Кузатув кенгаши тушган таклифларни кўриб чиқади ҳамда таклиф киритилган санадан эътиборан узоғи билан 15 кун ичида уларни акциядорларнинг умумий йиғилиши кун тартибига киритиш тўғрисида ёки мазкур кун тартибига киритишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.

 

            10.9. Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўриш.

 

Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда “Жамият” Кузатув кенгаши қуйидагиларни белгилайди:

1. Акциядорлар умумий йиғилиши ўтказиладиган сана, жой ва вақтни.

2. Акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибини.

3. Акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг рўйхати тузиладиган санани.

4. Акциядорлар умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида акциядорларга хабар қилиш тартибини.

5. Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда акциядорларга тақдим этиладиган ахборот (материаллар) рўйхатини.

6. Бюллетень билан овоз бериладиган бўлса, овоз бериш бюллетенининг шакли ва матнини.

 

            10.10. АКЦИЯДОРЛАР УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИНИНГ КВОРУМИ

 

Агар акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтказиш тугалланган пайтда “Жамият”нинг жойлаштирилган овоз берувчи акцияларининг жами эллик фоизидан кўпроқ овозига эга бўлган акциядорлар (уларнинг вакиллари) рўйхатдан ўтган бўлса, акциядорларнинг умумий йиғилиши ваколатли (кворумга эга) бўлади.

Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш учун кворум бўлмаса, акциядорларнинг такрорий умумий йиғилишини ўтказиш санаси эълон қилинади. Акциядорларнинг такрорий умумий йиғилишини ўтказишда кун тартибини ўзгартиришга йўл қўйилмайди.

Агар акциядорларнинг ўтказилмай қолган йиғилиши ўрнига чақирилган такрорий умумий йиғилишида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтказиш тугалланган пайтда “Жамият”нинг жойлаштирилган овоз берувчи акцияларининг жами қирқ фоизидан кўпроқ овозига эга бўлган акциядорлар (уларнинг вакиллари) рўйхатдан ўтган бўлса, акциядорларнинг такрорий умумий йиғилиши ваколатли бўлади.

 

            10.11. АКЦИЯДОРЛАРНИНГ НАВБАТДАН ТАШҚАРИ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ.

 

10.11.1. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши “Жамият” Кузатув кенгашининг қарорига кўра унинг ўз ташаббуси асосида, “Жамият” тафтиш комиссияси, аудиторининг талабига кўра, шунингдек талаб тақдим этилган санада “Жамият” овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) талаби билан ўтказилади. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш ҳақида талаб тақдим этилган кундан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай “Жамият”нинг Кузатув кенгаши томонидан амалга оширилади. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисида талаб тақдим этган санадан эътиборан ўн кун ичида “Жамият” Кузатув кенгаши акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисида ёки йиғилишни чақиришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади. “Жамият” Кузатув кенгашининг акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақиришни рад этиш тўғрисидаги қарори амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ асослантирилган бўлиши лозим.

 

  10.12. “Жамият”нинг Кузатув кенгаши.

 

“Жамият”нинг Кузатув кенгаши “Жамият” фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади, акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доирасига киритилган масалаларни ҳал этиш бундан мустасно.

 

            10.13. “Жамият” Кузатув кенгашининг ваколатлари.

 

“Жамият” Кузатув кенгашининг ваколатларига қуйидагилар киради:

- “Жамият” фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаш;

- акциядорларнинг йиллик ва навбатдан ташқари умумий йиғилишларини чақириш;

- акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибини тайёрлаш;

- акциядорлар умумий йиғилиши ўтказиладиган сана, вақт ва жойни белгилаш;

- акциядорлар умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида акциядорларга хабар бериш мақсадида умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг рўйхати тузиладиган санани белгилаш;

- “Жамият”ни қайта ташкил этиш тўғрисидаги масалани акциядорларнинг умумий йиғилиши ҳал қилиши учун киритиш;

- облигациялар ва қимматли қоғозларни жойлаштириш;

- мол-мулкнинг бозор қийматини белгилашни ташкил этиш;

- “Жамият” бошқарув аъзоларини сайлаш (тайинлаш), (раисдан ташқари), уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тўхтатиш;

- корпоратив маслаҳатчини тайинлаш ва унинг фаолияти тартибини белгиловчи низомни тасдиқлаш;

- “Жамиятнинг” йиллик бизнес-режасини маъқуллаш. Бунда “Жамият”нинг кейинги йилга бизнес-режаси “Жамият” кузатув кенгашининг мажлисида жорий йилнинг 1 декабригача маъқулланган бўлиши шарт;

- ички аудит хизматини ташкил этиш ва унинг ходимларини тайинлаш, шунингдек ҳар чоракда унинг ҳисоботларини эшитиб бориш;

- “Жамият” ижроия органининг фаолиятига дахлдор ҳар қандай ҳужжатлардан эркин фойдаланиш ва жамият кузатув кенгаши зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун бу ҳужжатларни ижроия органидан олиш. Жамият кузатув кенгаши ва унинг аъзолари олинган ҳужжатлардан фақат хизмат мақсадларида фойдаланиши мумкин;

- аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисида, аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш ҳақида қарор қабул қилиш;

- “Жамият”нинг тафтиш комиссияси аъзоларига (тафтишчисига) тўланадиган ҳақ ва компенсацияларнинг миқдорлари юзасидан тавсиялар бериш;

- акциялар бўйича дивиденд миқдори, уни тўлаш тартиби ва даври юзасидан тавсиялар бериш;

- “Жамият”нинг захира фондидан ва бошқа фондларидан фойдаланиш;

- “Жамият”нинг филиалларини ташкил этиш ва ваколатхоналарини очиш;

- “Жамият”нинг шўъба ва тобе хўжалик жамиятларини ташкил этиш;

- битим тузиш тўғрисида қарор қабул қилинган санада қиймати “Жамият” активлари баланс қийматининг 15% дан 50% гача бўлган мол-мулкни сотиб олиш ва мол-мулкни бегоналаштириш билан боғлиқ битимларни, ҳамда аффиланган шахслар билан битим тузиш;

- “Жамият”нинг тижорат ва нотижорат ташкилотлардаги иштироки билан боғлиқ битимларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузиш;

- “Жамиятнинг” корпоратив облигацияларини қайтариб сотиб олиш тўғрисида қарор қабул қилиш.

- “Жамият” Кузатув кенгашининг ваколатлари қаторига киритилган бошқа масалаларни ҳал қилиш.

            10.14. “Жамият” Кузатув кенгашининг аъзолари акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан 1 (бир) йил муддатга сайланади.

“Жамият”нинг Кузатув кенгаши таркибига сайланган шахслар чекланмаган тарзда қайта сайланиши мумкин.

“Жамият” ижроия органи таркибида бўлган ёки унга бевосита бўйсунадиган шахслар Кузатув кенгаши таркибига киритилиши мумкин эмас.

“Жамият”нинг Кузатув кенгаши беш кишидан таркиб топади.

            10.15. “Жамият” Кузатув кенгашининг раиси Кузатув кенгаши аъзолари томонидан уларнинг ўзлари орасидан Кузатув кенгаши аъзолари умумий сонига нисбатан кўпчилик овоз билан сайланади.

“Жамият” Кузатув кенгаши ўз раисини Кузатув кенгаши жами аъзоларининг кўпчилик овози билан қайта сайлашга ҳақлидир.

            10.16. Кузатув кенгаши ишини ташкил этиш билан боғлиқ масалалар, унинг фаолияти умумий қоидалари «“Жамият”нинг Кузатув кенгаши тўғрисидаги низом»да белгилаб қўйилган.

 

            10.17. "ЖАМИЯТ"НИНГ ИЖРОИЯ ОРГАНИ.

 

            10.17.1. “Жамият”нинг кундалик фаолиятига раҳбарлик жамоавий ижроия органи – “Жамият” бошқаруви томонидан амалга оширилади.

“Жамият” бошқаруви раисининг ваколатлари у билан тузиладиган, “Жамият”нинг Кузатув кенгаши томонидан тасдиқланадиган шартнома (контракт) шартлари билан белгиланади. Бундай шартнома (контракт) бир йил муддатга тузилади ва ҳар йили акциядорлар умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади. Кузатув кенгаши “Жамият” бошқаруви аъзолари, шунингдек ишончли бошқарувчи билан тузилган шартномани, агар улар “Жамият” уставини қўпол тарзда бузишга йўл қўйган бўлса ёки уларнинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) туфайли “Жамият”га зарар етказилган бўлса, муддатидан илгари тугатиш (бекор қилиш) ҳуқуқига эга.

“Жамият” бошқаруви беш кишидан иборат бўлади.

            10.17.2. “Жамият” бошқаруви ишини ташкил этиш билан боғлиқ масалалар ва унинг фаолияти умумий қоидалари амалдаги «" POD`EMNIK " АЖнинг ижроия органи тўғрисидаги низом»да белгилаб қўйилган.

            10.17.3. “Жамият” бошқаруви раиси акциядорлар умумий йиғилиши ва Кузатув кенгашининг қарорлари бажарилишини ташкил этади, “Жамият” номидан ишончномасиз иш юритади, шу жумладан унинг манфаатларини ифода этади, “Жамият” номидан битимлар тузади, штатларни тасдиқлайди, “Жамият”нинг барча ходимлари бажариши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради.

            10.17.4. “Жамият” ижроия органларини ташкил этилиши “Жамият” умумий йиғилиши қарорига биноан амалга оширилади.

            10.17.5. “Жамият” бошқаруви раиси вазифасини ҳамда бошқа ташкилотларнинг бошқарув органларидаги лавозимларни ўриндошлик йўли билан бир шахснинг эгаллашига Кузатув кенгаши розилиги билангина йўл қўйилади.

 

            10.18. “ЖАМИЯТ” БОШҚАРУВИ.

 

            10.18.1. “Жамият”нинг коллегиал ижроия органи – “Жамият” бошқаруви “Жамият” устави асосида иш юритади.

“Жамият” бошқаруви мажлисида баённома юритилади. “Жамият” бошқаруви мажлисининг баённомаси Кузатув кенгаши ва тафтиш комиссияси аъзоларига, аудиторга уларнинг талабига кўра берилади.

“Жамият” бошқаруви мажлисларини ўтказишни бошқарув раиси ташкил этади, у “Жамият” номидан барча ҳужжатларни ҳамда бошқарув мажлиси баённомаларини имзолайди, бошқарув ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорларга мувофиқ ишончномасиз “Жамият” номидан иш юритади.

            10.18.2. “Жамият” Кузатув кенгашининг аъзолари, “Жамият” бошқаруви раиси, “Жамият” бошқаруви аъзолари ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва ўз бурчларини бажаришда “Жамият” манфаатларини кўзлаб иш тутади, қонун ҳужжатлари ва ушбу уставга мувофиқ “Жамият” олдида жавобгар бўлади.

Айни пайтда “Жамият”га зарар келтиришга сабабчи бўлган қарорга овоз беришда қатнашмаган ёки бундай қарорга қарши овоз берган “Жамият” Кузатув кенгаши аъзолари, “Жамият” бошқаруви аъзолари жавобгар бўлмайди.

Ушбу модда қоидаларига мувофиқ бир неча шахс жавобгар бўлса, уларнинг “Жамият” олдидаги жавобгарлиги солидар ҳисобланади.

            10.18.3. “Жамият” бошқаруви раиси, “Жамият” бошқаруви аъзоларининг ҳуқуқлари ва бурчлари Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари ва тузилган шартномалар билан белгиланади.

            10.18.4. Бошқарув раиси билан шартномани “Жамият” номидан “Жамият” Кузатув кенгашининг раиси имзолайди.

            10.18.5. Бошқарув аъзолари билан шартномани “Жамият” номидан “Жамият” бошқаруви раиси имзолайди.

 

XI бўлим."Жамият"ни тугатиш

 

            11.1. “Жамият”нинг тугатилиши ҳуқуқ ва мажбуриятларни ҳуқуқий ворислик тартибида бошқа шахсларга ўтказмаган ҳолда “Жамият” фаолиятини тугатишга сабаб бўлади.

“Жамият” ихтиёрий равишда тугатилган тақдирда, тугатилаётган “Жамият”нинг Кузатув кенгаши Жамиятни тугатиш ва тугатиш комиссиясини тайинлаш тўғрисидаги масалани акциядорларнинг умумий йиғилиши ҳал қилиши учун олиб чиқади.

Ихтиёрий равишда тугатилаётган “Жамият” акциядорларининг умумий йиғилиши “Жамият”ни тугатиш ва тугатиш комиссиясини тайинлаш ҳақида қарор қабул қилади.

“Жамият” суднинг қарорига кўра тугатилаётганда тугатиш комиссиясини тайинлаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Тугатиш комиссияси тайинланган пайтдан эътиборан “Жамият” ишларини бошқариш бўйича барча ваколатлар унга ўтади. Тугатиш комиссияси тугатилаётган “Жамият” номидан судда иштирок этади.

            11.2. “Жамият”ни тугатиш тартиби.

Тугатиш комиссияси юридик шахслар давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисида эълон чоп этиладиган оммавий ахборот воситаларида “Жамият”нинг тугатилиши ҳақида, шунингдек унинг кредиторлари томонидан талабларни баён этиш тартиби ва муддатлари тўғрисида эълон беради. Кредиторлар томонидан талаблар тақдим этиш учун муддат “Жамият”нинг тугатилиши тўғрисидаги хабар эълон қилинган санадан эътиборан икки ойдан кам бўлмаслиги лозим.

Агар тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган пайтга келиб “Жамият” кредиторлар олдида мажбуриятларга эга бўлмаса, унинг мол-мулки акциядорлар ўртасида тақсимланади.

Тугатиш комиссияси кредиторларни аниқлаш ва дебиторлик қарзларини олиш чора-тадбирларини кўради, шунингдек кредиторларни “Жамият”нинг тугатилиши тўғрисида ёзма шаклда хабардор қилади.

Кредиторларнинг талаблар қўйиши учун белгиланган муддат тугаганидан кейин тугатиш комиссияси оралиқ тугатиш балансини тузади, мазкур балансда тугатилаётган “Жамият” мол-мулкининг таркиби, кредиторлар томонидан тақдим этилган талаблар, шунингдек уларни кўриб чиқиш натижалари ҳақидаги маълумотлар кўрсатилади. Оралиқ тугатиш баланси акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланади.

Агар тугатилаётган “Жамият”даги мавжуд пул маблағлари кредиторларнинг талабларини қаноатлантириш учун етарли бўлмаса, тугатиш комиссияси “Жамият”нинг мол-мулкини кимошди савдосида сотишни амалга оширади.

Тугатилаётган “Жамият” кредиторларига пул суммаларини тўлаш тугатиш комиссияси томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган навбат тартибида оралиқ тугатиш балансига мувофиқ, ушбу баланс тасдиқланган кундан бошлаб амалга оширилади.

Кредиторлар билан ҳисоб-китоблар тугаганидан кейин тугатиш комиссияси тугатиш балансини тузади, тугатиш баланси акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланади.

            11.3. Тугатилаётган “Жамият”нинг мол-мулкини акциядорлар ўртасида тақсимлаш.

Тугатилаётган “Жамият”нинг кредиторлар билан ҳисоб-китоблардан кейин қолган мол-мулки тугатиш комиссияси томонидан акциядорлар ўртасида қуйидаги навбат бўйича тақсимланади:

- биринчи навбатда “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 40-моддасига мувофиқ қайтариб сотиб олиниши лозим бўлган акциялар бўйича тўловлар амалга оширилади;

- иккинчи навбатда тугатилаётган “Жамият”нинг мол-мулкини оддий акциялар эгалари бўлган акциядорлар ўртасида тақсимлаш амалга оширилади.

Мол-мулкни ҳар бир навбат бўйича тақсимлаш аввалги навбат бўйича мол-мулк тўлиқ тақсимлаб бўлинганидан кейин амалга оширилади.

            11.4. Рўйхатдан ўтказувчи орган юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига тегишли ёзувни киритган пайтдан эътиборан “Жамият”ни тугатиш тамомланган, “Жамият” эса фаолиятини тугатган деб ҳисобланади.

 

XII бўлим. Ҳисоб ва ҳисобот, ҳужжатларни сақлаш

 

12.1. “Жамият” қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бухгалтерия ҳисобини юритади ва молиявий ҳисобот тақдим этади.

“Жамият”да бухгалтерия ҳисобининг ташкил этилиши, ҳолати ва ишончлилиги, тегишли органларга ҳар йилги ҳисобот ва бошқа молиявий ҳисоботлар, шунингдек “Жамият”нинг расмий веб-сайтида ва оммавий ахборот воситаларида акциядорларга (кредиторларга) тақдим этиладиган “Жамият” фаолияти тўғрисидаги маълумотлар ўз вақтида тақдим этилиши учун жавобгарлик “Жамият” бошқарувининг зиммасида бўлади.

“Жамият”нинг акциядорлар умумий йиғилишига тақдим этиладиган йиллик ҳисоботидаги, бухгалтерия балансидаги, фойда ва зарарлар ҳисобварағидаги маълумотларнинг ишончлилиги мулкий манфаатлари “Жамият” ёки унинг акциядорлари билан боғлиқ бўлмаган аудиторлик ташкилоти томонидан тасдиқланган бўлиши керак.

“Жамият” йиллик молиявий ҳисоботини ҳар йилги текшириш ва тасдиқлаш учун “Жамият” ёки акциядорлар билан мулкий манфаатлар негизида боғлиқ бўлмаган аудиторлик ташкилотини жалб этади.

“Жамият”нинг йиллик ҳисоботи акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан ўттиз кундан кечиктирмай “Жамият”нинг Кузатув кенгаши томонидан дастлабки тарзда тасдиқланиши лозим.

            12.2. “Жамият”:

- “Жамият”нинг уставини, уставга киритилган, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган ўзгартиш ва қўшимчаларни, “Жамият”ни ташкил этиш тўғрисидаги қарорни, “Жамият” давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳномани;

- “Жамият”нинг ўз балансидаги мол-мулкка бўлган ҳуқуқларини тасдиқловчи ҳужжатларни;

- акциядорларнинг умумий йиғилиши ва “Жамият”нинг бошқа бошқарув органлари томонидан тасдиқланадиган ҳужжатларни;

- “Жамият”нинг филиали ёки ваколатхонаси ҳақидаги низомни;

- “Жамият”нинг йиллик молиявий ҳисоботини;

- акциялар эмиссияси рисоласини;

- бухгалтерия ҳисобига доир ҳужжатларни;

- тегишли органларга тақдим этиладиган молиявий ҳисобот ҳужжатларини;

- акциядорлар умумий йиғилишларининг, Кузатув кенгаши, тафтиш комиссияси ва коллегиал ижроия органи (бошқарув) мажлисларининг баённомаларини;

- “Жамият” аффилланган шахсларининг уларга қарашли акциялар сони ва турларини кўрсатган ҳолда тузилган рўйхатларини;

- тафтиш комиссиясининг, аудиторнинг, давлат молия назорати органларининг хулосаларини;

- “Жамият” уставида, Жамият бошқарув органларининг қарорларида назарда тутилган бошқа ҳужжатларни, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳужжатларни сақлаши шарт.

            12.3. “Жамият” қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳужжатлардан акциядорларнинг фойдаланиш имкониятини таъминлайди, бундан бухгалтерия ҳисобига доир ҳужжатлар, “Жамият” бошқаруви мажлисларининг баённомалари, директорнинг буйруқлари ва “Жамият” акциядорларининг реестри мустасно. “Жамият” акциядорнинг ёзма талабига кўра унга қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳужжатларнинг кўчирма нусхаларини ҳақ эвазига тақдим этиши шарт. Ҳақ миқдори “Жамият” томонидан белгиланади ҳамда ҳужжатларнинг кўчирма нусхаларини тайёрлаш харажатларининг қийматидан ва ҳужжатларни почта орқали жўнатиш билан боғлиқ харажатлардан ортиб кетмаслиги керак.

 

XIII бўлим."Жамият"нинг фаолиятини назорат қилиш

 

            13.1. “Жамият”нинг молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш учун акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан бир йил муддатга тафтиш комиссияси сайланади.

Тафтиш комиссияси уч кишидан иборат бўлади.

“Жамият” тафтиш комиссиясининг ваколатлари  “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун ва “Жамият” устави билан белгиланади.

“Жамият” тафтиш комиссиясининг фаолият кўрсатиш тартиби акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланадиган Низомда белгиланади.

“Жамият”нинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш (тафтиш қилиш) бир йиллик ёки бошқа давр ичидаги фаолият якунлари бўйича тафтиш комиссиясининг ташаббусига биноан, акциядорлар умумий йиғилишининг, Кузатув кенгашининг қарорига ёки “Жамият” овоз берувчи акцияларининг ҳаммаси бўлиб камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) талабига биноан амалга оширилади.

“Жамият” тафтиш комиссиясининг талабига биноан “Жамият”нинг бошқарув органларидаги мансабдор шахслар молия-хўжалик фаолияти тўғрисидаги ҳужжатларни тафтиш комиссиясига тақдим этишлари шарт.

Тафтиш комиссияси акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши чақирилишини талаб қилишга ҳақли.

“Жамият” тафтиш комиссиясининг аъзолари бир вақтнинг ўзида “Жамият” Кузатув кенгашининг аъзоси бўлишлари, шунингдек тафтиш комиссияси аъзоси сифатидаги фаолиятни “Жамият”да меҳнат шартномаси бўйича ишлаш билан қўшиб олиб боришлари мумкин эмас.

            13.2. Хўжалик фаолиятини мустақил равишда холисона баҳолаш учун "Жамият" аудитор билан шартнома тузади.

            13.3. Аудитор (фуқаро ёки аудиторлик ташкилоти) “Жамият”нинг молия-хўжалик фаолиятини текширишни амалга оширади.

            13.4. “Жамият”нинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш якунларига кўра тафтиш комиссияси ёки аудитор хулоса тузади, бу хулосада:

- “Жамият”нинг ҳисоботларида ва бошқа молиявий ҳужжатларида кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилигига доир баҳо;

- бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботни тақдим этиш тартиби бузилганлиги, шунингдек молия-хўжалик фаолияти амалга оширилаётганда қонун ҳужжатлари бузилганлиги фактлари тўғрисидаги ахборот кўрсатилиши шарт.

 

XIV бўлим. Якунловчи қоидалар

 

            14.1. Агар ушбу устав қоидаларидан бири бекор қилинган бўлса, бу қолган қоидаларга дахл этмайди. Бекор қилинган қоида ҳуқуқий жиҳатдан мақбул ва маъно жиҳатидан яқин бўлган бошқа қоида билан алмаштирилади.

            14.2. Уставга Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига зид бўлмаган ўзгартиш ва қўшимчалар акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига биноан киритилиши мумкин.

 

 

 

" POD`EMNIK " АJ

Кузатув кенгашининг раиси                                                                         С.И. Селезнева

 

 

Изменение в уставе !

изменение в уставе